
Неймар 100 фоизга тайёр эмаслигини билдирди
ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жароҳатидан тикланиб, яна сафга қайтди. Хорватияга қарши (2:0) ўйинда Неймар голлардан бирига муаллифлик қилди.
“Жароҳат олганимга 3 ой бўлди. Сафга қайтиб гол урганимдан мамнунман. Жуда бахтлиман. Ҳалиям кичик қўрқув бор, лекин ҳар бир машғулотдан кейин олдинга интилишга ҳаракат қилаяпман. Ҳафта давомида қандай машғулотлар ўтказишимни кўраман.
Аста-секин ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Шунинг учун ҳозир бахтлиман. Кўп вақт майднга тушмаганим учун ноқулайликлар сезиляпти. Аммо бу нормал ҳолат. Ҳозир мен 80 фоизга тайёрман”, – деди Неймар.
Фикрлар