Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди
«Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. 34 ёшли футболчи «селесао» тарихида энг кўп гол урган ўйинчи сифатида қайд этилган. У 2010 йилдан буён миллий жамоа сафида 130 та ўйин ўтказиб, 80 та гол ва 59 та голли узатма муаллифи бўлди.
«Ўйлашимча, Бразилия терма жамоаси билан менинг ҳикоям тугади. Мен қўлимдан келган барча нарсани бердим. Бутун қалбим ва бутун умримни бағишладим, аммо ҳозир ишонаманки, эндиликда бунга қайтишни истамайман», — дея Неймарнинг сўзларини X ижтимоий тармоғида Actu Foot келтиради.
2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси 1/8 финал босқичигача етиб борди. Мазкур босқичда жамоа Норвегия терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Турнир ғолиблиги эса Испания терма жамоасига насиб этди.

Фикрлар