Неймар: Ўғлим Мбаппенинг мухлиси
Ads

ПСЖ клуби хужумчиси Неймар жамоадоши Киллиан Мбаппени қўллаб-қувватлади.

Аввалроқ хабар берганимиздек, 19 ёшли хужумчи "Лион"га қарши учрашувда покер қайд этишга муваффақ бўлди.

- Менинг ўғлим Мбаппенинг мухлисидир. Машғулотларда ўғлим Киллиан билан ҳайратланади. Ўғлим у билан суратга тушиб синфдошларига кўрсатишни хоҳлади ва бу вазиятда ўзини бахтиёр ҳис этди.

Жамоада қандай ўринга эга эканлигимдан ҳабарим бор ва мен учун бу катта маъсулиятдир. Киллианнинг ёшига қарамай унинг сўзларини бутун жамоа эшитиб ҳулоса қилади. Бўлиб ўтган учрашувда у кўпроқ гол уриш имкониятга эга эди. У ажойиб футболчи ва яхши инсон, - дея Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal нашри.

     

Минбар

Барча блоглар