Неймар "Сантос"даги жанал ҳақида баёнот берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар жамоадаги ёш футболчилар билан келишмовчиликка боргани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Аввалроқ Бразилия чемпионати 20-турида «Шапекоэнсе»га қарши 2:2 ҳисобидаги ўйиндан сўнг Неймар кийиниш хонасида 21 ёшли Габриэл Бонтемпони ҳақорат қилгани ва 19 ёшли Жоао Ананьяс билан тортишиб қолгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

«Ҳаммага салом. Бу якшанба куни биз кутганимиздек ўтмади. Энди бошни кўтариб, яна ишлашда давом этишимиз керак. Кўряпманки, оммавий ахборот воситаларида гўё мен кийиниш хонасида ёш футболчиларни қаттиқ танқид қилганим ҳақида хабарлар чиқди. Бу мутлақо ёлғон.

Бу маълумотни тарқатганлардан илтимос қиламан: бундай қилманг, ёлғон гапирманг. Хоҳлаган одамдан сўрашингиз мумкин – бу бутун жамоа билан бўлган суҳбат эди. У ерда мен гапирдим, Лукас (Вериссимо), Арао, Габи – ҳамма ўз фикрини айтди… Бразао ҳам. Биз бир-биримиздан кўпроқ талаб қилдик, чунки рақобатбардошмиз ва ғалаба қозонишни истаймиз.

Лекин айни ёш футболчиларга нисбатан алоҳида даъво бўлгани йўқ. Мен бундай уйдирмаларга кўникиб ўтирмайман. Агар кийиниш хонасида кимнидир танқид қилиш керак бўлса – у ким бўлишидан қатъи назар, бу ғалаба қилишни истайдиган жамоа учун оддий ҳолат.

Шундай ёлғон ва виждонига тўғри келмайдиган хабарларни чиқараётганлар эса ҳеч нарсадан хабардор эмас. Сизлар футбол нима эканини тушунмайсиз, ҳеч қачон жамоа ичида бўлмагансиз», – деди Неймар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!