Неймар ва Бензема Осиёда қадр топиб, қиймат йўқотди

Transfermarkt портали Саудия Арабистони футболчиларининг трансфер нархларини янгилади. Янги кўрсаткичларга кўра, нархи энг кўп арзонлаган ўйинчилар Осиёни танлаган ёрқин юлдузлар бўлиб чиқди.

Энг кўп нархи тушган футболчилар Неймар,  Сергей Милинкович-Савич ва Карим Бензема бўлди. Уларнинг трансфер суммаси ўн миллион еврога пастлаган.

Осиёга қадам босиб қиймати тушган футболчилар ўнлиги қуйидаги кўринишга келди.

Неймар (“Ал-Ҳилол”) € 50 (-10) млн.

Сергей Милинкович-Савич (“Ал-Ҳилол”) € 40 (-10) млн.

Карим Бензема (“Ал-Иттиҳод”) € 15 (-10) млн.

Аллан Сен-Максимен (“Ал-Аҳли”) € 24 (-8) млн.

Секо Фофана (“Ан-Наср”) € 24 (-8) млн.

Демарай Грей (“Ал-Иттифоқ”) € 12 (-8) млн.

Франк Кессье (“Ал-Аҳли”) € 20 (-5) млн.

Марко Брозович (“Ан-Наср”) € 20 (-5) млн.

Янник Феррейра Карраско (“Аш-Шабаб”) € 20 (-5) млн.

Фабиньо (“Ал-Иттиҳод”) € 38 (-4) млн.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!