Неймарнинг гапи “барсачи”ларга ёқмади
Бразилия терма жамоаси ва “Ал-Ҳилол” клуби ҳужумчиси Неймар фаолиятининг энг ёрқин даврларини қаерда ўтказганини айтиб ўтди.
- Фаолиятининг спортга боғлиқ энг ёрқин йиллари “Пари Сен-Жермен”да ўтган. Лекин у ерда мен кўп маротаба жиддий жароҳатлар олиб, 3-4 ойга сафдан чиққаним ачинарли. Бундан жуда кўп безовта бўлардим.
Лекин футбол нуқтаи назардан ПСЖдаги Неймар, қолган жамоалардаги Неймардан зўр бўлган. Мен ўз футболимни Франция футболига мослаштира олганимдан бахтиёрман, - деди Неймар.
Неймар “Сантос” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2013 йили “Барселона”га кўчиб ўтган ва энг катта ютуқларини каталонияликлар сафида қўлга киритган.
ПСЖ бразилиялик блдузни 2017 йили 222 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Бу кўрсаткич ҳамон жаҳон футболида энг қиммат трансфер сифатида рекорд ҳисобланади.
Неймар 2023 йилнинг ёзида “Ал-Ҳилол” сафига қўшилди. Унинг саудияликлар билан келишуви 2025 йилнинг 30 июнь куни якунланади.
Фикрлар