"Нижний Новгород" клуби ўз номини ўзгартирди
"Нижний Новгород" футбол клуби ўз номини "Пари Нижний Новгород"га ўзгартирди. Клуб янги лойиҳалар амалга ошириш ва мавжудларини қўллаб-қувватлаш мақсадида хусусий ва тижорий ҳакморларни жалб қилишда давом этмоқда.
Ушбу ўзгариш трансфер сиёсатининг мустаҳкамланишига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда клуб ривожига ўз таъсирини ўтказади.
Биласиз, мазкур жамоанинг титул ҳомийси "Пари" букмекерлик компанияси ҳисобланади. Клуб ушбу компания билан яхши алоқаларни давом эттиради ва ҳамкорликни стратегик мақомгача кенгайтиради.
Келгуси мавсумдан букмекерлик идораси лейбли футболчилар либосида, шунингдек, ўйин кунлари клуб стадионида жойлаштирилишда давом этади.
Фикрлар