Nike ҳам “Барса” муаммосини ҳал қилолмади

“Барселона” ҳали ҳамон молиявий муаммолардан қутила олгани йўқ. Клуб даромади ва харажатлари бир бирига мутаносиб эмас.

Бу ҳолат каталонияликларга янги ўйинчиларни Ла Лига қайдномасидан ўтказишига тўсқинлик қилмоқда. Хусусан, ёзда катта умидлар билан трансфер қилинган Дани Ольмо ҳам чемпионатнинг биринчи қисмигагина рўйхатдан ўтказилган ва тез орада у яна ўйинларда иштирок этиш ҳуқуқидан айрилади.

“Барселона” ўн ой давом этган музокарадан сўнг Nike компанияси билан ҳамкорликни 2038 йилгача узайтирди. Аввалги келишув 2028 йилда тугаши керак эди. Бу ҳамкорлик клубга олдиндаги 14 йил давомида 1,7 миллиард евро келтириши керак.

Лекин шунга қарамай, “Барселона” 31 декабрдан кейин Дани Ольмо ва Пау Викторни қайдномадан ўтказа олмайди. Чунки каталонияликлар АҚШ компаниясидан келадиган маблағлардан фақатгина 11 миллион еврога яқинини ишлата олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!