Никола Скира: Моуриньо Шомуродовни режасига киритмаган. Унга А Сериянинг 3 клуби даъвогар
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансферлар вақтида римликлар сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Никола Скира хабар қилмоқда.
Манбага кўра, ҳужумчи "бўрилар" устози Жозе Моуриньонинг режаларига кирмаган. Шомуродов катта эҳтимол билан қишда ўз клубини ўзгартиради. Айни пайтда унга А Сериянинг 3 клуби даъвогарлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, "Монца", "Сампдория" ва "Торино" Элдор учун таклиф билан чиқишга тайёр.
Аввалроқ, ҳужумчига Италиянинг бошқа бир жамоаси "Болонья" қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ клуб раҳбарияти бу хабарни рад этди.
Маълумот ўрнида, футболчимиз жорий мавсум "Рома"нинг барча мусобақалар доирасидаги 8 та ўйинида майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фикрлар