Ноқобил футболчи унга пул тиккан мухлисни уялтириб қўйди
Бразилия чемпионатида ғалати воқеа юз берди. “Интернасионал” мухлиси жамоада ижарада тўп тепаётган Родиней 37-тур учрашувида унинг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи “Фламенго”га қарши ўйнаши учун пул тўланиши керак эди.
Жамоа мухлиси Родинейнинг “Фламенго”га қарши учрашувда қатнашини таъминлаш мақсадида шартномада кўрсатилган 153 миллион еврони тўлаб берди.
Учрашув 2:1 ҳисобида рақиб жамоа ғалабаси билан якунланди. Родиней эса 49-дақиқада қизил карточка олиб, ўйинни эрта тарк этди.
Қизиғи, 29 ёшли футболчи 2018-2019 йилги мавсумда “Фламенго” сафида Либертадорес кубогини қўлга киритган. Кейинчалик у “Интернасионал”га ижарага жўнатилган эди.
Фикрлар