Новак Жоковични ким тўхтатади?
Ads

Сербиялик теннисчи Новак Жокович "Уимблдон" чемпионатининг биринчи даврасини барча кутганидек ғалаба билан бошлади.

Новак мазкур босқичда германиялик Филипп Кольшрайберга қарши кортга чиқди. Икки соат икки дақиқа ўтган ўйинда Жокович 6:3, 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси "Катта дубулға" туркумидаги мусобақанинг навбатдаги даврасида америкалик Денис Кудлага қарши ўйин ўтказадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Шовкат
01/07/2019 19:34
Хар кимга хам 5кун давр