Новак Жоковични ким тўхтатади?
Zohir2018
У ҳали жиддий рақибга қарши ўйин ўтказмади
Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович "Ролан Гаррос" мусобақасининг учинчи даврасида италиялик Сальваторе Карузога қарши кортга чиқди.
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган ушбу ўйин Новакнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва 6:3, 6:3, 6:2 ҳисобида якунланди.
Энди "Катта дубулға" туркумидаги мусобақанинг тўртинчи даврасида Жокович германиялик Ян-Леннард Штруфф билан рақобатлашади.

Изоҳлар (0)