
Нурали Ла Лига клубига ўтади
Қозоғистон Премьер-лигасида иштирок этаётган “Астана” жамоаси ўз футболчиси Нурали Жаксиликни Испания чемпионатига юборишга тайёргарлик кўрмоқда.
Инсайдер Казбек Тайлановнинг маълум қилишича, “Лас-Пальмас” жамоаси ҳужумкор футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
21 ёшли футболчи “Тобол” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2023 йилнинг бошида “Астана” аъзосига айланган.
Нурали ҳар икки қанотда ва ҳужум марказида ўйнай олади. Клублар миқёсида ҳозиргача 30 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва иккита ассист расмийлайтирган.
Агар бу трансфер расмийлаштирилиб, Нурали Жаксилик Ла Лига доирасида майдонга тушса, Марказий Осиё мамлакатларидан Испания чемпионати юқори дивизионида ўйнаган биринчи биринчи футболчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь ойида Испания Ла Лигаси вакили “Леганес” ўзбекистонлик Лазиз Мирзаевни ўз сафига қўшиб олган эди. 18 ёшли футболчи ушбу клубнинг U-19 жамоаси аъзоси ҳисобланади ва ҳали асосий таркибга жалб қилингани йўқ.
Комментарии