"Ньюкасл" араб диёридан келган "қопдаги пуллар"ни қайси трансферлар учун сарфлайди?

Октябрь ойининг ўрталарида Саудия Арабистони фонди томонидан харид қилинган клуб тезда барчанинг эътибор марказига тушди. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад Бин Салмоннинг ҳисоб рақамидаги пуллари 320 миллиард евро эканлигини ҳисобга олсак, "оқ-қора"лардан супер трансферлар кутилиши табиий. Шунга қарамай, жамоанинг ишлари аъло даражада эмас. 18 турдан сўнг, 10 очко жамғарган Эдди Хау шогирдлари хавфли зонада бормоқда.

Жамоани янги даражага олиб чиқиш учун таклиф этилган Аманда Стейвли ва Эдди Хау олдида жуда мураккаб вазифа турибди. Улар омма эътиборини тортмайдиган ва келиши билан таркибни кучайтиришга қодир футболчиларни танлаб олишлари лозим. Айнан шу вазифани бажариш учун атайин Ник Хаммонд ишга олинди.

Ҳозир араб диёридан келган пуллар қандай трансферларга сарф қилиниши борасидаги миш-мишлар кўпайиб кетди. Биз уларнинг ичидан ҳақиқатга энг яқинлари билан таништириб ўтамиз.

Триппьернинг қайтиши

Ҳимоячи трансфери жуда муҳим. Сабаби, "Ньюкасл" бугунги кунда АПЛ клублари орасида энг кўп гол ўтказиб юборганлар (41) орасида пешқадамлик қилмоқда. 2020 йилда эса, жамоа умумий ҳисобда ўз дарвозасидан 79 гол олиб чиқиб, "Норвич"нинг антирекордини янгилаган эди.
Бу рақамларни кўргач, ҳимоя чизиғини кучайтириш шарт эканини дарров англаш мумкин. Ёзда "Manchester Evening News" берган маълумотларга қараганда, Киран Англияга қайтишни истамоқда. У "қизил иблислар" сафига ўтмоқчи бўлди, аммо битим ўхшамай қолди. "Қизил иблислар" билан шартнома имзолашнинг имкони бўлмагани билан Киранни ватанга қайтиш ҳиси тарк этмаган. ESPN нашрига кўра, "Атлетико" ҳам 20 миллион евро эвазига инглизни қўйиб юборишга тайёр. "Ньюкасл" эса, Киранни клуб тарихида энг катта (ҳафтасига 150 минг фунт) маош оладиган футболчига айланиши мумкин.

Шунингдек, шорт-листда "Тоттенхэм" аъзоси Жо Родон ҳам мавжуд. Тўғри, Родон жорий мавсумда атиги 6 ўйинда тўп тепди, холос. Аммо унда Эдди Хау учун керакли барча хислат мавжуд. Жароҳат олган Триппьердан фарқли ўлароқ, у тезда асосий таркибдан ўрин эгаллаши мумкин.
Саудия Арабистони фонди клуб бошқарувини қўлига олгач, жамоага Левин Курзава, Самуэль Умтити сингари футболчиларни келиши ҳақидаги гап-сўзларга ишонманг! Клуб АПЛда синовдан ўтган кадрларгагина ишонч билдирмоқчи.

new1

Ярим ҳимоя

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, клуб аллақачон "Манчестер Сити" аъзоси, 19 ёшли Коул Палмер борасида таклиф юборган. Ҳозирча, "шаҳарликлар" Коулни қўйиб юбормоқчи эмас. Пеп Гвардиола Палмердан ротацияда фойдаланмоқчи.

Яна бир амалга ошмаган трансфер сифатида "Лион" вакили Лукас Пакетани кўрсатиш мумкин. "Le10Sport" нашри берган маълумотларга суянадиган бўлсак, Лукасга йилига 10 миллион евро маош кўрсатилган шартнома берилган. Футболчи эса, Францияда ўзини яхши ҳис этаётганини баҳона қилиб, "Лион"да қолишни афзал кўрди. Инсайдер Никола Скира тарқатган хабарларга кўра, жамоа шорт-листида "Шеффилд Юнайтед"дан Сандер Берг ҳам ўрин эгаллаган. Берг АПЛда тўп тепиш борасида улкан тажрибага эга эканлиги Хауга қўл келиши мумкин.

Хау ҳужумни кучайтирмоқчи, аммо Коутиньо ёки Дембеле билан эмас!

18 тур давомида "оқ-қоралар" рақиб дарвозаларини 18 бор ишғол этишга муваффақ бўлди. Бу лигадаги энг ёмон 5-кўрсаткич саналади. Каллум Уилсон (6) ва Аллан Сент-Максимен (3)дан бошқа ҳеч кеч ким биттадан ортиқ гол уришни уддалай олмаган. Шу боис, "Ньюкасл"нинг ҳужумни кучайтирмоқчи эканлиги бежиз эмас.

Хау бошқа мураббийлардан фарқли ўлароқ, юлдузли номларга муҳтожлик сезмаяпти. У Усмон Дембеле ва Филиппе Коутиньо вариантларидан бош тортди. Инглиз нашрларининг маълум қилишича, мураббий катта моаш оладиган инжиқ йигитлар билан кучли жамоавий ўйин қуришни имкони йўқ, деб ҳисобламоқда. "Sky Sports" эса, клуб қишдаёқ "Зенит"даги эронлик ҳужумчи Сардор Азмун клубга таклиф қилиниши ҳақида ёзди. Тўғри, Уилсон рақобатда бўш келмаслиги турган гап, аммо Азмун универсал ҳужумчи. У олдинги чизиқнинг барча нуқталарида тўп тепишга қодир. Боз устига, жароҳатдан ҳеч ким суғурталанмаган. Ўтган мавсумда Калумнинг 7 учрашувда иштирок этмагани сал қолса "Ньюкасл"ни Чемпионшипга равона қилиб юбориши мумкин эди.

new2

Кимлар келиши мумкин

Азмунга альтернатив вариант сифатида Одион Игало кўрсатилмоқда. Ҳозирда "Ал-Шабаб" шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи жон, деб АПЛга қайтиши аниқ. "The Athletic" эса, клуб 2022 йилда шартномаси якунланиши кутилаётган 3 футболчи билан музокаралар бошлагани ҳақида маълумот тарқатди. Аслида, мана шуни ҳақиқатга яқин. Ҳозирча, Хау бошқарувидаги клуб АПЛда қолиш вазифасини тўлиқ уддаламади. Бирорта олдига юқори мақсадлар қўядиган футболчи икки эшик орасидаги жамоа сафига бориб қўшилишни хоҳламайди. Қишки трансферлар чоғида Хау ўз услубига мос, синовдан ўтган йигитларни таркибга қўшиб олмоқчи. Тўғри қарор! Ҳар ҳолда, бугунги кунни унутиб, келажак учун режа тузишнинг имкони йўқ.

Жуда катта пуллар келганига қарамай, "Ньюкасл" ривожланишнинг соғлом векторини танлади. Сизнингча, бу лойиҳа 4-5 йил ичида "Манчестер Сити" даражасига чиқа оладими? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Samandar Isayev
08/01/2022 12:35
Xa chiqa oladi agar jamoaga shu darajadagi murabbiy olib