"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 17 Sep 18:12
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси Кобби Мейну қишки трансферлар ойнасида Англиянинг бошқа бир жамоаси сафига кўчиб ўтиши мумкин. 20 ёшли ярим ҳимоячига Рубен Аморим етарли даражада ўйин амалиёти бермаяпти. Натижада, истиқболи порлоқ дейилган англиялик ярим ҳимоячининг карьерасида пасайиш кузатилмоқда. 

Tecno

Аслида, манчестерликлар тарбияланувчиси учун таклифларни кўриб чиқмаётганди. Якшанба кунги дербидаги 3-0 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг "Ньюкасл" жамоаси яна Мейнуни сотиб олиш нийятида. Сабаби, мазкур баҳсда Кобби захирада қолдирилди. Ўсиш давридаги футболчи учун ўйин амалиётига эга бўлиш жуда муҳим. 

Айтишларича, "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау шахсан ўзи бу трансферга қизиқиш билдирмоқда. Мейнунинг дриблинги, тезкорлиги ва хужумдаги вазиятларни кескинлаштира олиш имкониятлари мураббийнинг эътиборини тортган.   

Маълумот учун, Кобби Мейну жорий мавсум 3 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та ассист амалга оширди.

 

Comments

You must be logged in to commet!