Ўрнингга "Манчестер Юнайтед" юлдузи келади
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзее яқин вақтлар ичида «Астон Вилла» сафига ўтиши мумкин.
«Вилла» раҳбарияти нидерландиялик форвардни Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига йўл олаётган Олли Уоткинсга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Transfer News Live нашри The Sun манбасига таяниб.
Маълумотларга кўра, Бирмингем клуби аллақачон «қизил иблислар» билан Зиркзее трансфери бўйича дастлабки мулоқотларни бошлаб юборган. Шу билан бирга, «Астон Вилла» учун трансфер бозоридаги асосий номзод сифатида ҳозирча «Челси» ҳужумчиси Николас Жексон қолмоқда.
«Манчестер Юнайтед» ҳозирча Жошуа Зиркзее кетишига расман рухсат бермаган. Футболчига Италия клубларидан ҳам қизиқиш катта. Transfermarkt портали маълумотига кўра, 25 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар