Ўзбекистон "World Taekwondo Final" гран-присида қатнашади
Javohir Malikov
Остона шаҳри G10 тоифасига мансуб "World Taekwondo Grand-Prix Final" турнирига мезбонлик қилади
Хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Остона шаҳри 28-29 ноябрь кунлари таэквондо WT бўйича G10 тоифасига мансуб "World Taekwondo Grand-Prix Final" турнирини қабул қилади.
Мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси 3 та вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашади. Таркибимиз қуйидагича:
- 68 кг: Нажмиддин Қосимхожиев
- 80 кг: Жасурбек Жайсунов
+ 80 кг: Марат Мавлонов.
- 57 кг: Мадина Мирабзалова
- 67 кг: Озода Собиржонова
+ 67 кг: Светлана Саидова.
Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)