Обамеянг африкаликлар орасида Бундеслигада энг яхшиси бўлиб олди
Ads

Бугун Германия Бундеслигасида 13-тур ўйинлари давом эттирилди. Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Шальке-04”ни қабул қилди ва 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дортмундликларнинг дастлабки голига эса габонлик Пьер-Эмерик Обамеянг муаллифлик қилди. Бу унинг Германия Бундеслигасида киритган 96-голи бўлди ва африкалик футболчилар орасида Бундеслигада энг кўп гол киритган Тони Йебоага етиб олди.

Обамеянг бугунги баҳснинг ўзида “Айтрахт” ва “Гамбург” каби жамоаларда ўйнаган Йебоадан ўзиб кетиши мумкин эди. Бироқ 28 ёшли футболчи 72-дақиқада майдондан четлатилди.