Обамеянг Салоҳдан ўзиб кетди ва АПЛ тўпурарига айланиб олди
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби  форварди Пьер-Эмерик Обамеянг бугун АПЛнинг 18-турида “Бёрнли”га (2:1, иккинчи бўлим) қарши бўлиб ўтаётган баҳсда дубль қайд этишга эришди.

Эътиборлиси, 29 ёшли габонлик футболчи шу тариқа ўзининг премьер-лигадаги голлари сонини 12тага етказиб олди ва бу борада “Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳни (11) ортда қолдириб, тўпурарлик пойгасида пешқадамга айланиб олди.