
ОЧЛ 2. "Аркадаг" устози "Андижон"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида нималарни айтди?
“Аркадаг” - “Андижон” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Равшан Мухадов ва жамоа футболчиси Мирза Бекназаров қатнашишди.
- Эртагалик ўйин ҳақидаги режангиз қандай?
- Бош мураббий: Авваламбор хуш келибсизлар! Албатта, ҳар бир жамоа ижобий натижа кутади. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, биз уларни Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари орқали ўргандик. Кучли ва кучсиз томонларини аниқладик ва шунга монанд тайёрландик.
- Футболчи: Ҳамма ўйинчиларимиз мураббийимизнинг кўрсатмалари орқали бўлажак баҳс тайёрландик. Ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз.
- Эртага “Аркадаг” учун муҳим ўйин. Ўйинга “настрой” қандай? Жамоада тажрибали мутахассис ишлаяпти. Қандай кўрсатмалар берилди?
- Бош мураббий: Ўйинга қўйилган кўрсатмани яширмаймиз. Бу биз Туркман халқи ишқибозлари учун байрамдек. Ўтган йили омадли қатнашдик. Режаларимизни юқори қўйдик. Шундай темпда олға борамиз. Ўтган йилдаги ўйинларимиз, ғалабаларимиз ҳам ўз-ўзидан келгани йўқ. Ушбу мусобақада оддий, енгил ўйинлар бўлмайди. Турнирда кучсиз жамоа йўқ. Чунки биласизлар, мусобақада Роналду жамоаси ҳам бор. Шу сабабли осон учрашувлар йўқ.
- Равшан Абдураҳмонович, биз бундай турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Барча футболчилар деярли терма жамоа ўзаги. Уларни функционал ҳолатини айтиб ўтсангиз.
- Функционал томондан 100 фоиз қониқдик. Иккинчи давра ўйинлари старт олди. Профессионал футболчи 5-6 та турдан кейин ўз ўйини топиб олади. Бу ерда таркибдан тўғри фойдаланиш, агар ўзимизга ишонмасак, бу ерда туришимизни нима кераги бор?
- Жамоани кайфияти қандай? Ўйинга қандай тайёрландинглар? Сиз ҳам тайёрмисиз?
- Футболчи: Биринчи тур масъулиятли ўйин. Бу ўйинга яхши тайёрландик. Мураббий кўрсатмаларига амал қиламиз, яхши ўйин кўрсатамиз.
- Эртага стадион мухлислар билан тўлиши кутиляпти. Уларни ғалаба билан хурсанд қила оласизларми?
- Туркманистоннинг ҳамма минтақасидан мухлисларни Аркадаг шаҳрига чорлаб қоламиз. Биринчи ўйинда барча футболчилар мухлислар олдида ютиб, уларни хурсанд қилишни хоҳлашмоқда.
- Равшан Абдураҳмонович, “Андижон” клуби ҳақида фикрингиз қандай? Масалан, позиция бўйича қайси футболчиларини яхшироқ биласиз?
- Айёр, савол. Албатта, биламиз. Айтиб ўтганимдек, ўрганиб чиқдик. Қандай легионерлар тўп суришини биламиз. Дарвозабони Қирғизистон терма жамоасида туради. Яхши савияли жамоа, ўрганиб чиқдик. Бу борада нимадир десам тўғри бўлади, эртага яхши ўйин кўрамиз.
Фикрлар