ОЧЛ-2018: “Локомотив” “Зоб Аҳан” билан ўйинни қайси рангдаги либосда ўтказади?
Ads

Бугун “Зоб Аҳан” – “Локомотив” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг ташкил этилди. Унда “Локомотив” жамоаси бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа администратор Бахтиёр Исмоилов, халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Сардор Акрамов ва матбуот котиби Зоҳирбек Акрамохонов иштирок этишди.

Митингда эртанги баҳсини жамоалар қандай рангдаги либосда ўтказишлари аниқлаб олинди. Унга кўра, “Локомотив” футболчилари “Зоб Аҳан” билан ўйинда майдонга қизил-яшил-яшил либосда чиқиб келишади. Жамоамиз дарвозабони эса қора-қора-қора либосда ҳаракат қилади.

Рақиб жамоа эса оқ-оқ-оқ рангдаги формада майдонга тушади. “Зоиб Аҳан” дарвозабони эгнида тўлиқ кулранг либос бўлиши аниқлаб олинди.

Таъкидлаб ўтамиз, “Зоб Аҳан” – “Локомотив” беллашуви эртага Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 17:30.