
ОЧЛ. Аҳмедовнинг жамоаси "бир оёғи билан" 1/8 финалда
Бугун ОЧЛ 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби Жанубий Кореяда "Ульсан Хёнде" меҳмони бўлди.
Мазкур беллашувда Хитой клуби 50-дақиқада Элкесон томонидан киритилган ягона гол эвазига 3 очкога эга чиқадиган бўлди.
Аҳмедов ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади ва иккинчи бўлим аввалида майдонга тушди. Бугунги ғалабадан сўнг "Шанхай СИПГ"нинг очколари сони 10 тага етди ва жамоа энг яқин таъқибчиларини 5 очкога ортда қолдирган ҳолда деярли плей-офф масаласини ҳал этди.
ОЧЛ. 4-тур
"Ульсан Хёнде" (Жанубий Корея) - "Шанхай СИПГ" (Хитой) 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: Элкесон (50)
Фикрлар