ОЧЛ ва олий лигада қолиш учун курашаётганларни қолган турларда қандай ўйинлар кутмоқда?

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарорига кўра, футбол бўйича 2018 йилги олий лига мусобақаларида 12 та жамоа иштирок этиши, чемпионат ўйинлари эса 3 давра тизимида ўтказилиши борасида хабар эълон қилинди.

Расман: 2018 йилги Олий Лигада 12 жамоа иштирок этади

Бу қарор матбуотда янграгандан сўнг кўпчилик баҳс мунозарага киришган бўлса, бу чемпионатнинг қолган турида интригани ошишига ҳам хизмат қилади. Чунки айни пайтда олий лигада чемпионлик масаласи деярли аниқ бўлиб улгурган. Ҳозир биринчи лигага тушиб кетмаслик ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш қизғин тус олган. Бу борада биз халқаро мусобақага бериладиган ва олий лигада жон сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган жамоаларнинг қолган 4 та турда кимлар билан ўйин ўтказишларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қуйида жамоаларнинг айни пайтда эгаллаб турган ўринлари ва жамғарган очколари қайд этилган.

1-ўринда “ЛОКОМОТИВ” 60 очко  

27-тур: “Нефтчи” – “Локомотив”

28-тур: “Локомотив” – “Бухоро”

29-тур: “Динамо” – “Локомотив”

30-тур: “Локомотив” – “Бунёдкор”

2-ўринда “НАСАФ” 53 очко

 

27-тур: “Насаф” – “Металлург”

28-тур: “Насаф” – “Шўртан”

29-тур: “Насаф” – “Пахтакор”

30-тур: “Навбаҳор” – “Насаф”

3-ўринда “ПАХТАКОР” 50-очко

27-тур: “Сўғдиёна” – “Пахтакор”

28-тур: “Пахтакор” – “Олмалиқ”

29-тур: “Насаф” – “Пахтакор”

30-тур: “Пахтакор” – “Обод” (+ : -)  

4-ўринда “БУНЁДКОР” 45 очко

27-тур: “Бунёдкор” – “Навбаҳор”

28-тур: “Қўқон-1912” – “Бунёдкор”

29-тур: “Бунёдкор” – “Бухоро”

30-тур: “Локомотив” – “Бунёдкор”

11-ўринда “ҚИЗИЛҚУМ” 30 очко

27-тур: “Қизилқум” – “Динамо”

28-тур: “Машъал” – “Қизилқум”

29-тур: “Қизилқум” – “Металлург”

30-тур: “Шўртан” – “Қизилқум”

12-ўринда “ДИНАМО” 29 очко

27-тур: “Қизилқум” – “Динамо”

28-тур: “Динамо” – “Нефтчи”

29-тур: “Динамо” – “Локомотив”

30-тур: “Машъал” – “Динамо”

13-ўринда “СЎҒДИЁНА” 28 очко

27-тур: Cўғдиёна” – “Пахтакор”

28-тур: “Навбаҳор” – “Сўғдиёна”

29-тур: “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”

30-тур: “Бухоро” – “Сўғдиёна”

14-ўринда “ШЎРТАН” 23 очко

27-тур: “Олмалиқ” – “Шўртан”

28-тур: “Шўртан” – “Насаф”

29-тур: “Обод” – “Шўртан” (+ : -)

30-тур: “Шўртан” – “Қизилқум”

15-ўринда “НЕФТЧИ” 23 очко

27-тур: “Нефтчи” – “Локомотив”

28-тур: “Динамо” – “Нефтчи”

29-тур: “Нефтчи” – “Машъал”

30-тур: “Металлург” – “Нефтчи”    

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги финалида “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” куч синашади. Агар ушбу қарама-қаршиликда “қалдирғочлар” зафар қучишса, кейинги йил ОЧЛ учун йўлланмани қўлга киритишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!