Одил Аҳмедов: Бу қадар осонлик билан ғалаба қозонамиз деб ўйламаган эдик

Дубайдаги "Рашид" стадионида кечган учрашувда вакилларимиз 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани  қўлга киритишди. Беллашувдан сўнг жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўйин  борасидаги ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, барча ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. Бу қадар осонлик билан ғалабага эришамиз деб ўйламаган эдик. Ўйлайманки, яхши формага кириб бормоқдамиз ва албатта келгуси учрашувларда ҳам мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - деди Аҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!