Одил Аҳмедовнинг устози ПСЖда иш бошлаши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби 2018 йилда шартномаси якунланадиган Унаи Эмерининг ўрнига муносиб мутахассис қидирмоқда.

Le10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар спорт директори Антеру Энрике кўз остига Маурисио Почеттино («Тоттенхэм»), Леонарду Жардим («Монако»), Андре Виллаш-Боаш («Шанхай СИПГ») ҳамда Паулу Фонсека («Шахтер») каби мутахассисларни олиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ шунингдек Жозе Моуринью («Манчестер Юнайтед») ва Антонио Конте («Челси») каби машҳур мураббийлар билан ҳам музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!