Одилжон Хамробеков: "Эрон билан ўйинда Катанецнинг йўқлиги жуда билинди"
15 октярбь куни Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида БАА терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур беллашув олдидан терма жамоамиз етакчиларидан бири бўлган Одилжон Ҳамробеков матбуот анжуманида иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Эртага иккала жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсата олади деб ўйлайман. Кўп сонли мухлисларимиз олдида керакли натижани қайд этишга харакат қиламиз.
Майдонда футболчилар ўзаро гаплашиб, ўзбошимчалик билан тактикани ўзгартиришга уриниши бу мураббийларга нисбатан катта ҳурматсизлик бўлади. Эрон билан ўйиннинг оҳирги 10 дақиқасида эса, айнан Сречко Катанецнинг йўқлиги жуда билинди.
Биз эртага олдимизга қўйган мақсадга албатта эришамиз. Ўз имкониятлардан максимал фойдаланишга уринамиз. Айнан қандай йўл билан амалга оширишимизни бевосита ўйин кўрсатиб беради.
Фикрлар