ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФ томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов жорий йилнинг январь ойидаги Испания пойтахти  Мадрид шаҳрига қилган ташрифи вақтида Испания футбол федерацияси техник директори Фернандо Йерро ва Мураббийлар тайёрлаш Қўмитаси директори Эдуардо Катурла билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон футбол федерацияси ва Испания футбол федерацияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилгани хақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Ҳозирда ушбу учрашувда имзоланган бир қатор келишувларга асосан  Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол академиялари фаолияти бўлими бошлиғи Зокиржон Холиқов Испания Қироллик футбол федерацияси томонидан  ташкил қилинаётган УЕФАнинг “А” лицензиясини берувчи интенсив мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан нафақат футболни ривожлантириш, балки ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!