ЎФФ президенти ФИФА гала-оқшомида Месси билан ҳам учрашди
Ads

 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроия Қўмитасининг аъзоси Бобур Шодиев ФИФА Президенти Жанни Инфантинонинг таклифига кўра расмий ташриф билан Англияда бўлди.

Англияга ташрифи давомида ЎФФ Президенти дунёнинг бир қатор футбол федерацияларининг раҳбарлари ва делегацияси аъзолари билан учрашиб, ўзаро фикр алмашди.

Ташриф доирасида Умид Аҳмаджонов ва Бобур Шодиев кеча, 23 октябрь куни Лондон шаҳридаги “Палладиум” театрида бўлиб ўтган ФИФАнинг йил якунларига бағишланган анъанавий гала-оқшоми – “The Best FIFA Football Awards 2017” тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этишди.

Аввалроқ ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроия Қўмитаси аъзоси Бобур Шодиев тадбир давомида жаҳон футболи намояндалари ва афсоналари – Диего Марадона, Роналдо, Оливье Жиру, шунингдек, “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес, италиялик мутахассис Карло Анчелотти билан учрашгани ҳақида маълум қилинганди.

ЎФФ Президенти “Барселона” клуби ва Аргентина термаси юлдузи Лионель Месси билан ҳам учрашди.