ОКМК дарвозабони жамоани тарк этди
ОКМК ўз дарвозабони билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"ОКМК ФК жамоаси ва иқтидорли дарвозабон Ҳумойуншоҳ Сайётов ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.
2025 йил бошидан буён жамоамиз сафида фаолият юритиб келаётган Ҳумойуншоҳ Сайётов шу кунга қадар ОКМК ФК таркибида 4 та учрашувда майдонга тушди ва битта баҳсда ўз дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди. Шунингдек, собиқ дарвозабонимиз ОКМК U-21 жамоасида ҳам 8 та ўйинда иштирок этиб, муҳим ғалабаларга ҳиссасини қўшди.
Клубимиз Ҳумойуншоҳ Сайётовга келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қолади. Биз унинг муваффақиятларини ҳар доим кузатиб борамиз ва келажакдаги фаолияти доимо порлоқ бўлишига ишонамиз!", — дейилади олмалиқликлар баёнотида.



Фикрлар