ОКМК Туркия йиғинига кимлар билан йўл олди?
ОКМК профессионал футбол клуби янги мавсумга тайёргарлик кўриш ва иккинчи хорижий йиғинини ўтказиш мақсадида бугун эрта тонгдан Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
Миржалол Қосимов шогирдлари 18 февралгача давом этадиган ушбу йиғинда жисмоний ва тактик тайёргарликни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратади. Шу давр мобайнида ОКМК ФК 5 та назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган бўлиб, ҳар бир баҳс мавсум олди тайёргарлик жараёнида муҳим синов вазифасини ўтайди.
Жамоанинг рақиблари қуйидагича:
06.02.2025: ОКМК - "СКА-Хабаровск" (Россия)
09.02.2025: ОКМК - "Женис" (Қозоғистон)
11.02.2025: ОКМК - "Ротор" (Россия)
14.02.2025: ОКМК - "Ахмат Грозний" (Россия)
17.02.2025: ОКМК - "Иберия" (Грузия)
"Кончилар"нинг Анталя йиғинига йўл олган тўлиқ таркиб рўйхати қуйидагича:
Мураббийлар штаби
Бош мураббий: Миржалол Қосимов
Катта мураббий: Александр Волков
Ёрдамчи мураббий: Ҳикмат Эргашев
Фитнесс мураббий: Хайрулла Каримов
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Марат Ахмеров
Дарвозабонлар мураббийи: Денис Иванков
Таҳлилчи: Акбар Дадашев
Жамоа маъмурлари: Руслан Шаймарданов / Шерзод Юнусов
Шифокор: Ислам Абаев
Массажчилар: Абдулла Ризбоев / Нурбек Жўраев
Видео тасвирчи: Шерзод Бойиров
Матбуот хизмати: Аббос Мавлонов
Футболчилар
Дарвозабонлар: Жавоҳир Илёсов, Умиджон Эргашев, Ҳамидулло Абдунабиев, Муҳаммад Убайдуллаев;
Ҳимоячилар: Авазбек Ўлмасалиев, Асрор Отахонов, Аброр Каримов, Элдорбек Бегимов, Аҳмадулло Муқимжонов, Саидафзалхон Аҳроров, Саидакбар Шарипов, Шаҳзод Тоиров;
Ярим ҳимоячилар: Гиорги Папава, Ариҳиро Сентоку, Наоаки Сенага, Аброр Саримсоқов, Миржамол Қосимов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Акбар Ўктамов, Асад Собиржонов, Ҳазрат Турсунқулов, Риан Исломов, Азиз Холмуродов, Нодирбек Абдураззоқов;
Ҳужумчи: Али Абдураҳмонов
Фикрлар