Октябрь ойида рақиб тополмаган Россия келаси ойда Бруней билан ўйнайдиган бўлди
Октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида ўзига рақиб тополмаган Россия миллий терма жамоаси ноябрь ойида Бруней терма жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди. Валерий Карпин жамоасининг келаси ойдаги илк рақиби Сурия бўлиши аввалроқ малум бўлганди.
Бруней терма жамоаси ҳозирда ФИФА рейтингида 183-ўринни эгаллаб турибди.
"Биз Россия футбол уюушмасидан 15 ноябрь куни Россия терма жамоасига қарши ўйнаш учун таклиф олдик. Учрашувни ўтказиш бўйича оғзаки келишувга аллақачон еришилган.
Ўйин Россияда бўлиб ўтади ва барча харажатлар мезбон жамоа томон томонидан қопланади", - дейилади Бруней футбол ассоциациясининг расмий хабарида.
Фикрлар