Октябрдан буён ғалаба қозонмаган жамоа Шомуродовнинг жамоасидан устун келди
Ads

Бугун  Россия Премьер-Лигасида 19-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган "Ростов" клуби сафарда "Динамо"га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда 14 октябр санасидан буён ғалаба нималигини билмай келаётган москваликлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Шомуродов мазкур ўйинда заҳирада қолдирилди.

Россия Премьер-Лигаси. 19-тур

Динамо – Ростов 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 42 Бечирай, 2:0 – 45 Ташаев.

Динамо – Шунин, Хольмен, Рыков, Шуньич, Морозов, Темников (Сапета, 90), Соу, Цаллагов, Ташаев, Бечирай, Луценко.

Ростов – Абаев, Паршивлюк, Ингасон, Вилюш, Макеев, Байрамян, Гацкан, Маер, Ионов (Думбия, 76), Бухаров (Дядюн, 46), Калачев (Зуев, 46).

Огоҳлантиришлар: Темников (12), Калачев (25), Рыков (58), Макеев (71).