Ольга Забелинская Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди

Хабар бериб ўтганимиздек, Индонезиянинг Жакарта шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионати старт олди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқдалар. Қувонарлиси, мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ольга Забелинская гуруҳ пойгаларида 70 очко тўплади ва олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Хуан Тинг Инг (Тайвань, 22 очко) ва Жан Йинг (Хитой, 15 очко)га насиб қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, ушбу муваффақият Забелинскаяга олтин медалдан ташқари Токио 2020 Олимпиадаси лицензияси учун лозим бўлган қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!