Олисе Европада ассистлар бўйича пешқадамликни янада мустаҳкамлади

"Бавария" қанот ҳужумчиси Майкл Олисе Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал"га қарши илк баҳсда (2:1) голли узатма муаллифи бўлди.

Франциялик футболчи шу тариқа жорий мавсум барча мусобақалар доирасидаги ассистлари сонини 27 тага етказди ва Европанинг топ-5 чемпионатлари вакиллари орасида пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш 17 та голли узатма билан эгаллаб турибди. Учинчи поғонада эса "Барселона" хавбеки Фермин Лопес 16 та ассист билан жойлашган.

Тўртинчи ўринни 15 тадан голли узатма билан бир нечта футболчи бўлишиб турибди: Юлиан Рюэрсон ("Боруссия» Дортмунд"), Арда Гюлер ("Реал"), Ламин Ямаль ("Барселона") ва Луис Диас ("Бавария").

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!