Олисе Мбаппе ва Чуаменига «Реал» ҳақида савол берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Майкл Олисе термадаги жамоадошлари Килиан Мбаппе ва Орельен Тчуамени орқали Мадриднинг «Реал» клуби ҳақида қизиққан.

Франция нашри L'Equipe хабарига кўра, 24 ёшли футболчи шахсий суҳбатларда ёзги трансфер ойнасидаёқ «қироллик клуби» сафига ўтиш истагини яширмаган. Олисе Мбаппе ва Тчуаменига «Реал»даги муҳит, жамоа ичидаги вазият ва клубнинг кундалик ҳаёти ҳақида кўплаб саволлар бергани айтилмоқда.

Матбуотда тарқалаётган маълумотларга кўра, Майкл Олисе бу ёздаёқ жамоасини алмаштиришни режалаштирмоқда. Мадрид клуби унинг трансфери учун тахминан 200 миллион евро сарфлашга тайёр экани ҳақида хабарлар бор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Майкл Олисе «Бавария» таркибида Германия чемпионатида 32 ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 19 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!