Олтин медаль кутамиз. Бугун уч боксчимиз финалда жанг қилади?

Бугун Болгариянинг София шаҳридаги "Странжа-2021" халқаро турнири ўз якунига етади.

Мусобақа доирасида бугун финал жанглари ташкил этилади. Унда уч нафар ўзбекистонлик боксчи жанг ўтказади.

-69 кг: Бобоусмон Батуров - Евгений Барабанов (Украина)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Руслан Колешников (Россия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Цоне Рогава (Украина)

Финал жанглари Тошкент вақти билан соат 18:00дан кейин бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар