"Омадли тақвим" ўйинининг саккизинчи сони (видео+матнли трансляция)
Хабарингиз бор, SPORTS.uz интернет ахборот нашри "Омадли тақвим" дея номланган совринли ўйинни йўлга қўйган. Бугун мазкур ўйинимизнинг 8-сони Сиз азизларга тақдим этилади.
12:15 Шу тариқа "Омадли тақвим" совринли ўйинининг саккизинчи сони якунланди, келгуси ҳафтада учрашгунча, саломат бўлинг!
12:14 Эндиликда улар Redmi смартфонининг таннархини пул кўринишида тенг бўлиб олишади
12:13 Улар +99899 ХХХ-60-25 ва +99890 ХХХ-54-71 абонентлари эди
12:12 Демак бизда 30-5-29-28-13-32 рақамининг 5 тасини тўғри топган иштирокчилар сони 2 тани ташкил этмоқда
12:11 Олтинчи рақам ҳам 13, аммо бундан олдин ҳам ушбу рақам ўйналгани боис барабан қайта айлантирилди ва ахийри 32 ни танлади
12:10 Бешинчи рақам 13. Афсуски бугунги сонда барабан танлаган 5 рақамни топган иштирокчилар мавжуд эмас, аммо ҳали Redmi ютиш имконияти мавжуд
12:09 Барабан даставвал 3 ва 8 рақамлари орасига, қайта уринишда эса яна худди шундай ҳолат рўй берди
12:09 Демак ҳаяжонли дақиқалар, соврин ютиш имконини берадиган бешинчи рақам аниқланади
12:08 Тўртинчи рақам 28
12:08 Учинчи рақам 29
12:07 Иккинчи рақам ҳам аниқлаб олинди, бу 5 рақами эди
12:07 Биринчи рақам - 30
12:06 Бизга юборган СМСни текшириб олинг, зеро биз бошладик
12:05 Ўтган сонда 3 нафар иштирокчи барабан танлаган 6 рақамнинг бештасини тўғри топган эдилар ва уларга Redmi смартфонининг қиймати пул кўринишида тенг миқдорда тақсимлаб берилди. Ғолиблар Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилояти вакиллари эдилар
12:04 Ўйинимизнинг қисқача қоидаси шулардан иборат
12:04 Барабан танлаган 6 рақамнинг бештасини тўғри топган иштирокчи эса Redmi русумидаги смартфонга эга чиқади. Агарда, бундай иштирокчилар сони биттадан ортиқни ташкил этса, мазкур смартфон таннарҳи ғолиблар ўртасида тенг тақсимланади
12:03 Яхши биласиз, ўйинимиз қоидасига кўра, барабан танлаган 6 рақамнинг барчасини тўғри топган иштирокчи ғолиб деб топилади ва ушбу баҳсли инсон iPhone X, телевизор, ноутбук, газ плитаси ва кир ювиш машинасини қўлга киритади
12:01 Видеотрансляцияни YouTube, Facebook ва Instagram саҳифаларимиз орқали кузатиб бориш имконига эгасиз
12:00 Диққат қилинг, биз эфирдамиз
11:55 Барча нарса шай, бизни кузатишда давом этинг
11:50 Сўнгги тайёргарлик жараёни олиб борилмоқда
11:40 Ассалому алайкум қадрли дўстлар, бироздан сўнг ўйинмиз бошланади
Фикрлар
Kim javob qaytaradi alo
Keyin oldin yutganlardan foto yoki vidyo murojaat bormi