Ўн олти ёш! “Челси” АҚШдан ноёб вундеркинд топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Челси” клуби “Лос-Анжелес Гэлакси”нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Висенте Гарсия учун 3 миллион евро сарфлашга тайёр.

The Athletic нашри маълумотига кўра, клуб ёш иқтидор эгаси билан битимни якунлашга яқин. Томонлар трансфернинг асосий шартларини келишиб олган ва Гарсия 18 ёшга тўладиган 2028 йил ёзида “Челси”га қўшилади.

Трансфер суммаси эҳтимолий натижа бонусларини ҳисобга олмаган ҳолда тахминан 3 миллион еврони ташкил этади.

2025 йил январь ойида Висенте Гарсия 14 ёш 198 кунлигида “Лос-Анжелес Гэлакси” билан илк профессионал шартномасини имзолаган ва катта жамоа билан битим тузган МЛС тарихидаги энг ёш бешинчи футболчига айланган.

Ярим ҳимоячи АҚШ ва Мексика фуқаролигига эга, шунингдек, ҳар икки мамлакатнинг ёшлар терма жамоаларига чақирилган.

2026 йил август ойида у илк бор “Лос-Анжелес Гэлакси” асосий жамоасининг МЛСдаги “Даллас”га қарши учрашуви учун қайдномага киритилди.

Айни мавсумда ярим ҳимоячи “Лос-Анжелес Гэлакси”нинг фарм-клуби – “Вентура Каунти” сафида ўйнамоқда. У 16 та учрашувда иштирок этиб, учта гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!