"Ордабаси"да ғалаба, легионеримиздан идеал ассист!

Қозоғистон чемпионатининг навбатдаги турида “Ордабаси” клуби ўз майдонида “Қизил-Жар”ни қабул қилди. Голларда бой ўтган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу сафар ҳам “Ордабаси” таркибидаги ҳамюртимиз Одил Абдумажидов асосий таркибда майдонга тушди ҳамда ўйинни тўлиқ ўтказди.

одил7

Эътиборлиси, легионеримиз жамоасининг голларидан бирига ассистентлик вазифасини бажарди. Унинг қанотдан идеал тарзда узатиб берган пасини Серж Ньюиадзи боши билан дарвозага аниқ йўллади. Ушбу ҳужумчи ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди, яна бир голга Карам Султонов муаллифлик қилди.

“Ордабаси” 11 очко билан 4-ўринда боряпти. Кейинги ўйинни 26 апрель куни яна ўз уйида “Қайрат” жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!