"Орол" Б Про-лигада ўйнайди

CHERY AUTO

Айни пайтга келиб А Про-лиганинг 2019 йилги мавсумида қатнашувчи жамоалар номи деярли тўлиқ маълум бўлиб улгурган. Даставвал эълон қилинганидек, “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” клублари А Про-лигада иштирок этади. Улар қаторида эътироф этилган “Орол” клуби эса А Про-лигада эмас, балки B Про-лигада қатнашиш ниятида эканини маълум қилди. Нукусликлар бу борада ПФЛга расмий мурожаат билан чиқишди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда. 

Tecno

Биласиз, айни пайтда давом этаётган ПФЛ кубоги-2019 мусобақаси ғолиби А Про-лига йўлланмасига эга бўлади. А Про-лигада бўш қолаётган “Орол” жамоасининг ўрни ҳам ПФЛ кубоги-2019 финалчиси билан тўлдириладиган бўлди. 

Шу боисдан эртага соат 11:00да ПФЛ кубоги ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.  

Таъкидлаб ўтамиз, ПФЛ кубоги-2019 финал учрашуви 22март куни бўлиб ўтади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!