Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" - "Нефтчи" - 8:1

Иккита номдош жамоалар ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди.

"Нефтчи" клуби ўз қароргоҳида ёзги йиғин доирасида Қирғиз Республикасидан келган Қўчқор-отанинг "Нефтчи" жамоасига қарши назорат ўйинида беллашди.

Голларга бой ўтган учрашувда Виталий Левченко бошчилигидаги фарғоналиклар 8:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, иккита номдош жамоалар ўртасидаги учрашувда тажриба ва савия яққол кўзга ташланиб қолди.

"Нефтчи"нинг янги ҳужумчиси Нимели хет-трикка эришди ва у дастлабки учта гол муаллифига айланди. 

"Нефтчи" (Фарғона) - "Нефтчи" (Қўчқор-ота, Қирғиз Республикаси) - 8:1
Голлар: Силванус Нимели 21' 1:0, Силванус Нимели 29' 2:0,Силванус Нимели 34' 3:0, Жамшид Искандеров 40' 4:0, Аброрбек Исмоилов 45' 5:0, Шоҳрух Ёқубжонов 57' 6:0, Зоран Марушич 63' 7:0, Эсанбек Усан олу 67' 7:1, Зоран Марушич 84' 8:1
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Азизбек Исақов, Аҳрорбек Раҳматов
"Нефтчи" 1-бўлим : Ботирали Эргашев, Мухсин Убайдуллаев, Йован Жокич, Боян Цигер, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Аброр Исмоилов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Икром Алибоев, Қувондиқ Рўзиев, Жамшид Искандеров, Силванус Нимели.

"Нефтчи" 2-бўлим : Акбар Тўраев, Муҳаммадзиё Адҳамжонов, Анваржон Ғофуров, Ўткирбек Ўктамов, Шохруҳ Ёқубжонов, Дониёр Валиев, Муҳаммаджон Тоиржонов (Хенри 60), Билолхон Тошмирзаев, Омадилло Абдубаннопов (Дилшод Шарофутдинов 85), Алишер Одилов, Зоран Марушич.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ