Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади
Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Ёпиқ эшиклар остида ўтган учрашувда "Бунёдкор" ҳамда "Нефтчи" майдонга тушди. Қизиқарли ва курашларга бой кечган мазкур беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Фарғоналиклар таркибида Тома Табатадзе тўп киритган бўлса, Жасур Ҳакимов "қалдирғочлар"нинг ягона голига муаллифлик қилди.
"Бунёдкор" дастлабки турда "Сўғдиёна" майдонига сафар қилади, "Нефтчи" "Металлург"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар