Ўрунов “Уфа”ни қутқарадими?

Тажрибали мутахассис Рашид Раҳимов жорий мавсумда аутсайдерга айланиб қолган “Уфа”ни  премьер-лигадаги жойини сақлаб қолишга кўмаклашиши керак. Жамоани охирги ўринда турганида қабул қилиб олган мураббий уни ҳали хавфли ҳудуддан олиб чиқиб кетолгани йўқ.

Уфаликларнинг умиди мавсумнинг иккинчи ярмидан. Рашид Раҳимов жамоани қутқариш учун янги ўйинчилар, хусусан, “Спартак”да ишлари юришмаётган ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов кераклигини таъкидламоқда.  

1280_864_max_5

Рашид Раҳимов буни журналистларга берган интервьюсида айтди. Ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Янги футболчиларни кутяпсизми?

- Ҳа, улар керак бўлади.

- Неча нафар ўйинчи келади?

- Бир нечта позицияни кучайтиришимиз шарт. Камида, тўрт-беш нафар янги футболчи келиши керак. Шунингдек, клубни 5-6 та ўйинчи тарк этди. Яна кетадиганлар бор.

- Жамоа билан шартномангиз мавсум охиригачами?

- Ҳа. Клуб билан шундай келишганмиз.

- Жамоага янги футболчилар олишда уларнинг мураббийга тўғри келишига эътибор қаратиладими?

- Таркибни кучайтирадиган ўйинчиларни Раҳимовга мослаб олиш шарт эмас. Улар клубга керак, клуб мен билан ёки менсиз ҳам ривожланиб бориши лозим. Менинг асосий вазифам жамоани мустаҳкам ўртамиёнага айлантирадиган ўйин услубини шакллантириш, деб ҳисоблайман. Буни қанчалик уддалай олишимизни вақт кўрсатади.

- Фақат эркин агентларни қидиряпсизларми?

- Эркин агентларнинг ижобий томонлари кўплигига қарамай, фақат улар билан чекланмаймиз. Масала бошқа томонда. Кўпчилик мусобақа жадвалига қараб, ўйланиб қоляпти. Футболчилар узоқ муддатли шартнома тузмоқчи бўлади. Бу клубларга ноқулайлик келтириб чиқаради. Бундай вазиятда оптимал вариантларни топиш керак.

- Шамиль Газизов “Уфа”ни кучайтирадими?

- Шубҳасиз. У “Уфа” ҳақида ҳамма нарсани билади. Клубни қуйидан бошлаб олиб чиққан.

- Ўруновни олиш режаси борми?

- Режамизда кўп нарса бор, лекин бунга имконият бўлармикин? Аслида Остон Ўрунов бизга керак, лекин ҳаммаси жуда кўп омилларга боғлиқ. Масалан, жамоадаги легионерлар сонига.

14

Маълумки, Остон Ўрунов Россия фуболидаги фаолиятини айнан “Уфа”да бошлаган. Бу жамоа таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи жуда зўр ўйнади. Уфаликлар қишки трансферлар вақтида Остон Ўруновни жамоага қайтаришга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар чиқмоқда.

Ўруновни “синдириб” бўлмайди!

“Энди Остон Ўруновни олишга кучимиз етмайди!”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!