Ўруновнинг жароҳати ҳақида янги маълумот

Россия премьер-лигасининг 13-турида “Спартак” ўз майдонида “Ростов”га кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу учрашувнинг 80-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган Остон Ўрунов орадан бир неча дақиқа ўтиб, оқсоқланганча майдонни тарк этди.

Ҳамюртимиз ўтган октябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида жароҳат олиб, “Спартак”нинг бир неча муҳим учрашувини ўтказиб юборганди. У жароҳатидан қутилиб, биринчи марта майдонга чиққанди.

Ўруновнинг янги жароҳати ҳақида “Спартак” бош директори Шамиль  Газизов қуйидагича маълумот берди.

- Остон сонининг орқа қисмидан жароҳат олди. Бахтсиз ҳодиса. У учрашувда тўлиқ тайёр эди. Бунақаси бўлиб туради. Умид қиламизки, жароҳати жиддий эмас, - деди Газизов.

Энди ўзбекистонлик легионер тиббий кўрикдан ўтказилади ва шикастланиш даражаси аниқланганидан кейин даволаш ва тикланиш вақтига ойдинлик киритилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
01/11/2020 11:13
Шу бомагур Спартакка утиш керемасидидэ