Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Осиё бокс лигасида қайси вазн тоифаларида жанг қилиш мумкин?

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Муҳим маълумотлар!

Осиё бокс лигаси — "Asian Boxing League 2026" мусобақасида иштирок этишни режалаштираётган жамоалар учун рўйхатдан ўтиш муддатлари, иштирокчилар ва мусобақа тоифалари бўйича муҳим маълумотлар.

РЎЙХАТДАН ЎТИШ МУДДАТЛАРИ:

Барча талаблар қуйидаги муддатларда бажарилиши лозим:

Дастлабки ариза (Preliminary Entry) — 2026 йил 15 сентябрь
Сон жиҳатдан ариза (Numerical Entry) — 2026 йил 20 октябрь
Исм-фамилиялар бўйича якуний ариза (Final Entry by Name) — 2026 йил 2 ноябрь
Виза учун ариза топшириш — 2026 йил 5 ноябрь
Меҳмонхона учун брон қилиш — 2026 йил 10 ноябрь
Келиш маълумотларини тақдим этиш — 2026 йил 15 ноябрь


КИМЛАР ИШТИРОК ЭТИШИ МУМКИН?

Asian Boxing League ўзларининг тегишли Миллий бокс федерацияларига расман аъзо бўлган қуйидаги жамоалар учун очиқ:

- Бокс клублари
- Бокс академиялари ва тайёргарлик марказлари
- Ҳарбий жамоалар
- Полиция ва хавфсизлик кучлари жамоалари
- Университетлар ва коллежлар
- Шаҳар/муниципал жамоалар
- Ҳудудий/вилоят жамоалари
- Корпоратив/муассасавий жамоалар
- Миллий федерация томонидан расман тан олинган бошқа жамоалар


МУСОБАҚА ТОИФАЛАРИ:

Катталар — эркаклар ва аёллар
1986–2007 йилларда туғилган боксчилар.

Ёшлар — эркаклар ва аёллар (U19)
2008–2009 йилларда туғилган боксчилар.

1,2,3 -ўринни олган жамоларга пул ютуқлари мавжуд!

"Asian Boxing League 2026" — Осиё боксининг янги лигаси!

Мусобақада қатнашишни истаган жамоалар Ўзбекистон бокс федерациясига мурожаат қилишлари мумкин! 

Иштирок этиш мумкин бўлган вазн тоифалари: 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ