Осиё чемпионати. Кеунимжаева делегациямиз ҳисобига олтин медални ёздириб қўйди
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U 17) ва ёшлар (U 23) ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Қувонарлиси, аёллар кураши мусобақасида ҳамюртимиз Актенге Кеунимжаева барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионига айланди. Ҳамюртимиз олтин медаль йўлида қозоғистонлик Эллада Махяддинова, ҳиндистонлик Антим Антим, қирғизистонлик Айжан Сабирбек қизи ҳамда мўғулистонлик Ҳулан Батхуягдан устун келди.
Шунингдек, аёллар кураши мусобақасида яна бир ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди. Қитъа чемпионатининг 68 кг вазн тоифасидаги беллашувларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Азода Есбергенова бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар