Осиё ўйинларидаги асосий рақибимиз мусобақага юлдузли таркиб тузди
Қозоғистон терма жамоасининг бокс бўйича XX ёзги "Осиё ўйинлари-2026"да иштирок этадиган таркиби маълум бўлди. Мусобақалар Японияда ўтказилади, дея хабар бермоқда Sports.kz.
Бокс бўйича беллашувлар 21 сентябр куни старт олади. Шунингча, қозоғистонлик боксчилар мусобақа олдидан қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади.
Эркаклар:
-55 кг — Маҳмуд Сабирхан;
-60 кг — Оразбек Асилқулов;
-70 кг — Торехан Сабирхан;
-80 кг — Сабиржан Акқаликов;
-90 кг — Нурбек Оралбай;
+90 кг — Айбек Оралбай.
Аёллар:
-51 кг — Алуа Балкибекова;
-54 кг — Назим Қизайбай;
-60 кг — Виктория Графеева;
-65 кг — Аида Абикеева;
-75 кг — Наталья Богданова.
Маълумот учун, "Осиё ўйинлари-2026" мусобақалари 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Япониянинг Айти – Нагоя минтақасида бўлиб ўтади.

Фикрлар