Ўсмирлар Олимпиадасига йўлланма олган каратэчимиз кутиб олинди

29-30 июнь куни Хорватиянинг Умаг шаҳрида каратэ бўйича ёшлар лигаси доирасидан ўрин олган навбатдаги йирик мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу турнир жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпиадасига йўлланма бериши билан аҳамиятли эди. 

Қувонарлиси, мусобақа терма жамоамиз учун кўнгилдагидек якунланди. Қизлар ўртасида 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида татамига чиққан Дилдора Алиқулова финалгача чиқиб, кумуш медаль билан тақдирланди. Иккинчи натижа эса Аргентина Олимпиадаси учун етарли эди. 

Бугун тун ярмида спортчининг яқинлари, федерация мутасаддилари Тошкент халқаро аэропортида қаҳрамониизни кутиб олишди. Яқин 3 ой ичида мураббийлар ва федерация вакиллари ўсмирлар Олимпиадасида юқори натижа қайд этиш учун бор куч-ғайратларини сафарбар этишади. 

Минбар

Барча блоглар