Остон Ўрунов ҳақида муҳим янгилик

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "Спартак" клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга бир вақтнинг ўзида Россия премьер Лигасининг кўплаб клублари қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради “Metaratings” нашри.

Манбага кўра, легионер футболчимизга даъвогарлар “қизил-оқлар” раҳбарияти билан боғланиб, эҳтимолий келишувни муҳокама қилишган. Қайд этилишича, “Спартак” футболчини ижарага бериш ҳақида ўйламаяпти, балки қандай бўлмасин, уни эртароқ сотиш ниятида. Инсайд маълумотларга кўра, Остоннинг янги жамоаси яқин кунларда маълум бўлади.

Аввалроқ, даъвогарлар орасида "Торпедо" фаворит эканлиги айтилганди.

Ўтган мавсумни 21 ёшли Ўрунов "Уфа" таркибида ижара асосида ўтказди. Ярим ҳимоячи Бошқирдистон клубининг РПЛ доирасидаги 17та ўйинида қатнашиб, ҳеч қандай фойдали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

“Transfermarkt” портали Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини 700 минг еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!