Остон Ўрунов машғулотларни бошлади!

CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" винери Остон Ўрунов жароҳатидан тузалиб, машғулотларга қайтди. 

"Football News" нашри хабарига кўра, легионеримиз тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтган. 

Футболчининг майдонга қайтиши борасидаги доктор Заринхе шундай деди: "Жамоанинг тиббий ходимлари ва физиотерапевтлари футболчининг жароҳатини тезроқ бартараф этиши учун астойдил ҳаракат қилишди. Бу синовлар натижалари муваффақиятли амалга оширилди, аммо ўйинчининг ҳолати одатда мураббийлар штаби томонидан ҳал қилинади".

Маълуот учун, "қизиллар" навбатдаги беллашувни чемпионат 29-тури доирасида "Хейбар Хоррамабад"га қарши ўтказади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!